13:58
Хитойнинг энг бой кишисидан 10 маслаҳат

Хитойнинг энг бой кишисидан 10 маслаҳат

Компания 10-11-2014

У Хитойдаги маданият инқилоби даврида зиёлилар сифатида қувғинга учраган камтаргина мусиқачилар оиласида вояга етган. Аммо оғир кечган болалигига қарамасдан, юзлаб миллиард долларни ташкил этувчи бизнесига эга бўлди. Унинг қуйидаги маслаҳатлари эса нафақат тадбиркорлар, балки барча учун фойдадан холи эмас.

Раҳбар ходимдан нимаси билан фарқ қилади?

Компания раҳбари техник билимларини ходимлар савияси билан солиштирмаслиги даркор. Ходимларнинг техник салоҳияти ҳар доим раҳбарникидан юқори бўлиши лозим.

Раҳбар компания ривожи билан боғлиқ омилларни бир неча йил олдиндан кўра олиши керак.

Раҳбар қатъи феъл-атворга эга бўлиши шарт, бу оддий ходимлар бажара олмайдиган вазифаларни бажаришда қўл келади. Раҳбар тақдир зарбаларига тайёр бўлиши ва инқирозларни матонат билан енга олиш хусусиятига эга бўлиши керак.

Сиёсатдан узоқроқ юринг

Сиёсат ва пул камдан-кам ҳолларда бир кишининг қўлида бўлиши мумкин. Агар сиёсат оламига қадам қўйсангиз, бизнесни унутинг. Ва аксинча. Пул сиёсат билан тўқнаш келдими, бу гугуртнинг динамитга яқинлашиши билан баробар – портлашни кутаверинг.

Замонавий ёшларга тўрт маслаҳат

Ҳақиқий мағлубият нима? Ҳақиқий мағлубият бу курашишдан тўхташдир.

Мослашувчанлик нима? Омадсизликларга учраганингизда, ҳаётда оғир вазиятларга тушиб қолганингизда мослашувчанлик нима эканлигини тушунасиз.

Бурчингиз нималардан иборат? Сизнинг бурчингиз меҳнатсевар бўлиш ва бошқаларга нисбатан кўпроқ мақсадларни кўзлашдир. Фақат аҳмоқларгина гапириш учун оғзидан фойдаланишади. Ақлли инсон мияси билан, доно эса қалби билан гапиради.

Jek-Ma-hitoy-2

Ҳаётдан завқланинг

Мен доим ўзимга биз ишлаш учун эмас, ҳаётдан завқланиш учун дунёга келганимизни таъкидлайман. Бутун вақтимизни ишлашга эмас, бошқа инсонларнинг ҳаётини янада яхшилашга сарфлашимиз керак. Агар бор вақтингизни ишга сарфласангиз, эртами-кечми бундан афсусланасиз.

Рақобатчилар ва рақобат ҳақида

Аҳмоқларгина рақобатчиларга ёмон кўз билан қарайди. Агар атрофингиздагиларга душмандек муносабатда бўлсангиз, улар ҳам сизга душман сифатида ёндашадилар.

Рақобатда нафратдан қочинг, бу сизни инқирозга етаклайди. Рақобат худди шахмат ўйинига ўхшайди. Ютқазсангиз, яна бир марта ўйнашингиз мумкин. Муштлашиш шарт эмас. Хақиқий тадбиркорнинг душмани бўлмайди. Буни англаб етганингиз заҳоти сизни ҳеч ким тўхтатолмайди.

Нолиш ва шикоятлар ҳақида

Баъзида ҳаётдан нолисангиз бунинг қўрқинчли жойи йўқ. Агарда тез-тез тушкунликка тушсангиз ва тинмай ҳаётдан нолийверсангиз, бу ичкиликбозликка ўхшаб қолади – қанча кўп ичсангиз, тўхташингиз шунчалик қийин бўлиб боради. Муваффақиятга эришган инсонлар ҳеч қачон шикоят қилишмайди.

Одамларга сизнинг нима дейишингизнинг сариқ чақалик аҳамияти йўқ, сизнинг нима қилишингиз муҳимроқ.

Тадбиркорларга маслаҳатлар

Ҳақиқий имкониятлар ҳеч ким кўрмайдиган жойда бўлади. Агар мажлисда бирор таклифни йиғилганларнинг 90 фоизи маъқулласа, ўша таклифдан воз кечаман. Сабаби оддий: агар бу имкониятни шунча одам кўриб турган бўлса, демак, бунинг устида бошқа кўплаб компаниялар иш олиб бормоқда ва бунда етакчилик қилишимиз қийин бўлади.

Ходимларингиз ишга жон-дили билан келишларига ҳаракат қилинг.

2001 йили мен хатога йўл қўйганман. Компанияга мен билан биргаликда асос солган ходимларимга уларнинг энг юқори лавозими менежерлик эканлигини билдирдим. Вице-президент ва ундан юқори даражадаги лавозимлар учун ташқаридан етакчи инсонларни топиш керак, деб ўйладим.

Йиллар ўтди, компанияга ёлланган ўша етакчиларнинг бирортаси ҳам бизда ишламаяпти, аммо мен ишонмаган ўша ҳамкасбларим вице-президентлик ва ундан катта лавозимларда ҳам моҳирлик билан иш юритишмоқда.

Мижозлар биринчи ўринда туришади. Иккинчи ўринда ходимлар. Ва ниҳоят, учинчи ўринда акциядорлар туришади.

Бошқалар сезишидан олдинроқ янги шароитларга мослашинг. Пул ҳақида, уни қандай топиш мумкинлиги ҳақида унутинг.

Мен қуйидаги тамойилга амал қиламан: сенинг қобилиятингдан кўра ишга бўлган муносабатинг ва қабул қиладиган қарорларинг муҳимроқ. Ҳаммани бир хилда ўйлашга мажбур қила олмайсиз, аммо барчани ягона мақсадга ишонтириш мумкин.

Ходимларингизни сиз билан бир хил ўйлашга мажбурлашга уринманг, бунинг имкони йўқ. Сиз билан бирга ишлаётганларнинг учдан бир қисми сизга ишонмайди. Уларнинг “шахс учун” ишлашига йўл қўйманг. Бунинг ўрнига, уларни бир умумий мақсад атрофида бирлаштиринг. Одамларни етакчи атрофида йиғишдан кўра умумий ғоя атрофида йиғиш осонроқ.

Қанчалик узоққа боришингизни сизнинг муносабатингиз белгилаб беради.

Тадбиркорлик ҳақида

Кўпинча яхши имкониятни тушунарли қилиб айтиб бериш қийин бўлади. Жуда осон тушунтириб бериладиган нарса эса яхши имконият бўлиб чиқмайди.

Ҳамкор сифатида сизнинг қобилиятингизни тўлдирадиган инсонни танланг. Сизга, албатта, муваффақиятга эришган инсон бўлиши шарт эмас.

Яхши одамларни эмас, тўғри одамларни танланг.

Дунёда энг мўрт нарса одамларнинг ўзаро муносабатидир.

“Текин” – жудаям қимматбаҳо сўз.

Бугун осон бўлмайди, эртага қийин бўлади, аммо индинга ҳаммаси яхши бўлади.

Нималарга йўл қўймаслик керак?

Тадбиркор учун энг ёмон хусусиятлар: дангасалик, вазиятни тўғри баҳолай олмаслик, юқори суръатда иш бошлаш ва уни давом эттиришга имконият топа олмаслик, олдинга қарай олмаслик.

Агар рақобатчиларингиз ҳақида ҳамма нарсани билмасангиз ёки уларни менсимасангиз ёхуд улардан келадиган хатарни кўрмасангиз, у ҳолда, албатта, мағлубиятга учрайсиз.

Рақобатчингиз сиздан кичикроқ ёки ўта заиф бўлса ҳам унга тенглардек муносабатда бўлинг. Агарда рақобатчингиз сизга нисбатан ўта йирик бўлса, ундан чўчиманг.

Ўз бизнесига эга бўлиш ҳақида

Ўз бизнесингизни бошлаганингиз доимий даромаддан, таътиллар ва йиллик мукофотлардан воз кечганингизни билдиради. Бошқа томондан эса бу даромадларингиз мутлақо чекланмаганлигини, ўз вақтингизни самарали сарфлашингизни, бировларга қарам бўлиб қолмаслигингизни англатади. Агар қарорларингиз тенгдошларингизнинг қарорларидан бошқача бўлса, ҳаётингиз ҳам уларникидан у ёки бу даражада фарқли бўлади.

МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ
Категория: Бизнес уроки | Просмотров: 998 | Добавил: prezident | Теги: Pul, boy, деньги | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: